Кеча Британиянинг Саутгемптонидан йўлгачиққан «Балморал» кемаси 1912 йилнинг 14
апрелида чўкиб кетган машҳур «Титаник"йўналишидан боради. Мазкур кемада йўловчилар сони 100 йил
аввалгидек – роппа-роса 1309 нафар. Ресторандаги овқатлар ҳам «Титаник»даги
билан бир хил. Қизиғи, кемада «Титаник» ҳалокатида ўлганлар ва ундан омон
қолганларнинг авлодлари ҳам бор. Жаноб Литтилжон улардан бири.
«Бобом «Титаник»да биринчи класс стюарди бўлган, – дейди у. – Ҳалокат жойига етиб
борсак, ҳаммамизни ҳаяжон чулғаши аниқ. 2001 йилда мен ўша ерда уммон тубига
шўнғиганман, ўша ерда бобом «Титаник»ни тарк этган, у 13-рақамли қутқарув қайиғида
бўлган». «Балморал» шанба куни «Титаник» бундан
100 йил муқаддам айсбергга урилган жойга етиб боради. Гринвич бўйича соат 23:40 да,
яъни машҳур кема ғарқ бўла бошлаган вақтда хотира маросими ўтказилади. Яна бир
маросим «Титаник» тамомила сувга чўкиб
кетган вақт – соат 02:20 да бўлиб ўтади.
Шундан кейин «Балморал» Канаданинг Янги
Шотландия вилоятига йўл олади, у ерда
«Титаник» қурбонларининг айримлари дафн этилган.
|